Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида бугун Ҳазорасп туманидаги “Ниҳол” болалар оромгоҳида мазмунли дам олаётган Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманидан келган 20 нафар болалар қадимий ва кўхна Хивага саёҳат қилишди.
Оромгоҳ дам олувчилари қадимий обидалар ва Хива тарихи билан чуқурроқ танишдилар. Шунингдек, муқаддас зиёратгоҳларда бўлдилар.
Хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари билан жаҳон сайёҳларини ўзига ром этиб келаётган Хива шаҳри шуманайлик болаларларда унутилмас таассурот қолдирди.
Хивадан катта таассуротлар билан қайтган болалар Урганч шаҳрида бўлишди. Саёҳат давомида дам олувчилар “Тўмарис Нур” гипермаркетида бўлиб, тушлик қилишди.
Шундан сўнг Шуманайлик болалар шаҳардаги “Амир Темур” истироҳат боғида бўлиб, турли аттракционларда учишди ва мазмунли хордиқ чиқаришди.
Шуманайлик болалар бундай имкониятлар яратиб берган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.