СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5 МИНГ ҚАДАМ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва саломатлигини мустаҳкамлашда спорт машғулотлари, хусусан ҳаракатли машқларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли карантин талаблари юмшатилиши билан жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Ҳазорасп туманидаги “Шовот” маҳалласида  “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди. Унда туманда истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этди.

Иштирокчилар  “Шовот” маҳалла фуқаролар йиғини олдидан стартга чиқиб, шу маҳалладаги жамоатчилик назорат масканигача бўлган масофани пиёда босиб ўтишди. Барча иштирокчилар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳаракатланди.

Оммавий юриш марафони якунида улар  эрталабки бадантарбия машқларини ҳам бажаришди.

Таъкидлаш жоиз, пиёда юриш ва ҳаракатланиш саломатлик учун ниҳоятда фойдали бўлиб, бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

“Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони доимий тарзда ўтказиладиган бўлди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.