СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
13 июнь Ҳазорасп туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 19 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сон баёни 13-банди ижроси бўйича тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорлик субъектларига ўргатиш мавзусида семинар ўтказилди.
Ҳазорасп туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи З.Оллақулиев олиб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Машарипов семинар иштирокчиларини таништириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 19 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сон баёни 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор вилоят ва туман ташкилотлари ходимлари томонидан тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнлар тушунтириб берилишини айтиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги юзасидан тушунтириш берди.
Шунингдек,“Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Жумабаев ва Ҳазорасп туман филиали ходими Х.Садуллаевлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сон қарорнинг мазмун-моҳиятини слайд кўринишида тушунтириб ўтди. Савдо саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари З.Сапаев, Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори Д.Хаджаев, туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубов, Тупроққалъа туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Балтаева, туман давлат хизматлари маркази директори Б.Рўзметовлар йиғилганларга мавзу юзасидан тушунтиришлар бердилар.
Семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан жавоблар берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.