ШАҲНОЗА МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ
Ҳазорасп туманидаги “Қовунчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Шаҳноза Рўзметова томонидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповга тикувчилик фаолиятини олиб боришда амалий ёрдам сўраб мурожаат келиб тушди.
Ушбу Мурожаат юзасидан бугун туман ҳокими “Қовунчи” маҳалласида бўлиб, фуқаро Ш.Рўзметова билан учрашди ва тикувчилик фаолияти билан танишиб, суҳбатлашиб, мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
-Мен ижарада тикувчилик фаолиятимни олиб бораётган эдим. Туман ҳокимига бўш бино бўлса фаолият олиб боришим учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. Мурожаатим тезкорликда ўрганилиб, ижобий ҳал қилинди. Туман ҳокими томонидан маҳалла биносида бўш турган катта хона фойдаланишим учун тавсия қилинди. Бундан ташқари шу ерда ишсиз “Темир дафтар”да, “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларга тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курсини ташкил этиш таклифини ҳам бердилар. Мен туман ҳокимидан миннатдорман. Чунки, мурожаатим беэътибор қолмади. Қор ёғиб туришига қарамасдан мурожаатимни ўрганиш учун келиб, ҳал қилиб бердилар. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Шаҳноза Рўзметова.
Дарҳақиқат, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан ҳар бир фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниб келинмоқда, фуқаролар эса бундан миннатдор бўлмоқдалар. Албатта, маҳаллаларда мавжуд муаммоларга чек қўйиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг масъулиятли вазифамиздир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.