САЙЁР УЧРАШУВ Ал Хоразмий маҳалласида бўлиб ўтди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ал Хоразмий маҳалласида бўлиб ўтди

 

Ал Хоразмий маҳалласида “Оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва ундан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш” юзасидан маҳалла аҳолиси билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси М.Рўзметов сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизлар таазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган қарорлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Шундан сўнг Ал Хоразмий маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Искандарова сўзга чиқиб,  маҳалла ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, хотинларга таазийиқ ўтказиш ва бошқа салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига имкон яратмаслик борасидаги фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Сайёр учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.