САЙЁР УЧРАШУВ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

“Мухомон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр учрашув ўтказилди.

Унда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва фуқаролари  иштирок этди.

Сайёр учрашувда “Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти борасида тушунтириб ўтилди.

Яъни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги 417-XII-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

1-моддасининг қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган:

“Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин”;

учинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисобланди.

8-моддасининг биринчи қисми “сиёсий партиялардан” деган сўзлардан кейин “фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан” деган сўзлар билан тўлдирилди;

иккинчи қисмидаги “ўн беш кун” деган сўзлар “ўн кун” деган сўзлар билан алмаштирилди;

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди:

“Бошқа давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларга мандатлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади”;

9-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилган:

“референдум участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва овоз бериш қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, овоз бериш бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш”;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

 

“Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида референдум ўтказувчи участка комиссиясини камида уч кун олдин хабардор қилиши керак”;

18-моддасининг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилган:

“овоз берувчи фуқароларнинг ва референдум бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан референдум ўтказувчи комиссияларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилган:

“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ушбу Қонун билан тартибга солинмаган ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва сайлов тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади”;

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-II-сонли Қонунининг 3-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июнда қабул қилинган ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилган:

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги ЎРҚ-635-сонли Қонуни қуйидаги мазмундаги

401-модда билан тўлдирилган:

Шунингдек,, “Мухомон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Собиров сўзга чиқиб, йиғилганларга бўлиб ўтадиган Референдум сайловларида фаол иштирок этиш ўз ҳуқуқларини билиш борасидаги ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг сайёр учрашувга йиғилганлар ўзларини кизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва саволлар юзасидан йиғилиш қатнашчиларига тушунтиришлар берилди.

 

М.РУЗМЕТОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси.