САЙЁР ҚАБУЛ
Автор:
Сабрижамил
Бугун 1-сектор ҳудудидаги 41-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ўтказилган сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар моддий ёрдам, кредит, даволаниш, иш масалаларида, кантракт пулини тўлашда амалий ёрдам сўрадилар.
Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатларни ўрганиб, ижросини бажариш юзасидан тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қаттиқ назоратга олинди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.