САЙЁР ҚАБУЛ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.



Сайёр қабулда вилоят ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва вилоят Халқ қабулхонаси мудири Султонбой Бердиқиличевлар фуқароларнинг мурожаатларини тингладилар.

Қабул давомида фуқаролар уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, имтиёзли кредит ва шу каби бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабулда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.