САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган ҳолда, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда.
Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов ва Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар иштирокида “Янгибозор” маҳалласидаги 47-сонли мактабда аҳоли билан сайёр кабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролар электр энергияси, ичимлик суви, газ таъминоти, 2-сон мактаб олдига светофор ўрнатиш, Р-2 каналини қазиш каби масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли туман ташкилот раҳбарларига ижроси юзасидан топшириқлар берилиб, назоратга олинди.
Аксарият муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.