САХОВАТПЕША ТАДБИРКОРЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

САХОВАТПЕША ТАДБИРКОРЛАР

 

Ҳазорасп тумани бўйлаб "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давом этмоқда. Туман ҳокими бошчилигида тадбиркорлар, фермерлар, корхоналар ва бошқа ташкилотлар  биринчи кунданоқ қишлоқлардаги кам таъминланган оила, ишсиз аёллар ва ёшларни аниқлаб, ўз жамоаларига қабул қилиб ва амалий кўмак бермоқдалар. Шунингдек, тумандаги кам таъминланган, ёлғиз, ногирон ва ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, уларга  тадбиркорлар беркитилиб, доимий  холидан хабар олиб келмоқдалар.

Жумладан, бундай саховат ишлари бугун тумандаги  "Сулаймон қалъа”, "Ишчилар”, Ал-Хоразмий ва Саноат қишлоғидаги "Боғдор”, "Ширин қудуқ” маҳаллаларида амалга оширилди. Тадбиркорлар томонидан беркитилган оилаларга бирламчи озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотлар етказиб берилди. Уларга туман ҳокими ёрдамчиси Г.Матмуротова ва 2-сектор аъзолари ҳамрохлик қилдилар.