САХОВАТЛИ ИНСОНЛАРДАН МИННАТДОРМИЗ
Автор:
Сабрижамил
САХОВАТЛИ ИНСОНЛАРДАН МИННАТДОРМИЗ
Бугунги синовли кунларда ҳайрия ишларнинг давомийлигини кўриб инсон Ўзбекитон фуқароси эканлигидан янада бир карра фахрланади. Чунки, ўзбек халқи азал-азалдан меҳр-мурувватли, оқибатли, саховатли халқ бўлган. Ота-боболаримиз очарчилик даврларида бир маизни қирқ бўлиб ейишган, дейилади. Бунинг ўзига хос маъноси бор.
Айни кунларда эса саховатпеша тадбиркорлар Ҳазорасп туманидаги эхтиёжманд оилаларда бўлиб, ўзларининг ҳайрия ёрдамларини тарқатмоқдалар. Биз ушбу саховатли ишларда фаол бўлаётган сектор раҳбарларига, барча тадбиркору, идора-ташкилот раҳбарларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.