Расмий муносабат
Автор:
Сабрижамил
Ижтимоий тармоқларда, Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника травматология хонаси қўл ювиш жумраги (сместител) таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги борасидаги видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат тезкорликда ўрганилди ва кўп тармоқли марказий поликлиника травматология хонасидаги қўл ювиш жумраги (сместител) таъмирланиб, янгисига алмаштирилди ва сув келиши таъминланди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати