РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқда “Ҳазорасп туманида дарахтларни ёқиб юборилганлиги айтилмоқда“ мавзусида видеохабар тарқалди.
Ҳолат тезкорликда ўрганилди ва Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза ҳилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғининг 24.03.2025 йилдаги №Т-4 сонли буйруғига асосан текширув ўтказилди. Ўтказилган текширув давомида Ҳазорасп тумани ”Амударё” маҳалласи ҳудудида жойлашган ”Полвон Кушар” фермер хўжалигига тегишли ер майдони атрофида ўсимлик қолдиқларини ёқиш оқибатида келиб чиққан ёнғиндан шу ҳудудда ўсиб турган биологик соғлом 18 (ўн саккиз) туп туронғил, 10 (ўн) туп жийда, 7 (етти) туп тут ва 3 (уч) туп терак дарахтлари зарарланганлиги аниқланди.
Қуриб қолиш даражасида ва ўсишдан тўхтамас даражасида шикастланган дарахтлар хатловдан ўтказилиб, рўйхатга олинганлигини ва ўрганиш ишлари давом қилаётганлигини маълум қиламиз.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.