МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ ВА ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ижтимоий тармоқларда ”Ҳазорасп универсал савдо комплекси”   ва “Ҳазорасп мавжмуаси комплекси” МЧЖ бозори ҳудудларидаги янги қурилган дўконлар ва дўконлар оралиқларига чиқиндилар ташлаб кетилганлиги тўғрисида видеохабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан туман СЭО ва ЖСБўлими, бозор маъмумияти, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва туман тоза ҳудуд ходимлари ҳакорлигида 20-21.10.2024 йил кунлари санитария тозалаш ишлари ўтказилиб, бозорлар ҳудудлари йиғилиб қолган кундалик ва маиший чиқиндилардан тозаланди. Бозор ҳудудидаги кабоб пишириш билан шуғулланувчи тадбиркорларга келгусида фаолияти давомида атрофни ифлослантирмасдан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишлари, бозор ҳудудларига белгиланмаган жойларга кул ва бошқа турдаги кундалик чиқиндиларини ташламаслик, кабоб пишириш қозонларига тутун тортувчи дудбурун (демоход) ўрнатиши тўғрисида белгиланган тартибда тавсиялар берилди ва тушунтириш ишлари ўтказилди.

“Ҳазорасп универсал савдо комплекси” АЖ ва “Ҳазорасп мавжмуаси комплекси” МЧЖ маъмурияти ходимларига келгусида бозорлар ҳудудларини ифлослантирилишини олдини олиш мақсадида, бозор назоратчилари томонидан кундалик назорат ишларини кучайтирилиши, бозорлар ҳудудларига кузатув камералар ўрнатиш лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилди.

 

 https://t.me/Hazorasp_hokimligi