Пресс тур

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари ташаббускорлигида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда туман Ахборот-кутубхона маркази бўлинмаси ҳамкорлигида Пресс тур ташкил этилди.


Пресс турда ОАВ ходимлари, 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва тегишли мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этдилар.
Пресс тур давомида иштирокчилар кутубхона бўйлаб саёҳат қилдилар ва Ахборот-кутубхона марказининг фонди, нодир адабиётлари ва моддий техник базаси, марказга янги келган ахборот-коммуникацион технологияларининг имкониятлари, қулайликлари ва ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.


Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Ахборот-кутубхона маркази директори Д.Бабажоновадан тўлақонли жавоблар олдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
