ПРЕЗИДЕНТНИНГ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Янги йилни барча ўзгача интиқлик билан кутади. Бу байрамда болажонлар қувончига шерик бўлиш, уларга совға-саломлар улашиш яхши одатга айланган. Айни кунларда эса масъул ташкилотлар томонидан мамлакатимиз бўйлаб, Президентимизнинг болажонларга аталган Янги йил совғаларини етказиш ишлари бошлаб юборилган.

Жумладан, бугун туманимизда ҳам 15 ёшгача бўлган 8 нафар чин етим болажонлар туман ҳокимлигига таклиф этилиб, уларни туман ҳокими Ўктам Машарипов яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан қутлаб, сектор раҳбарлари иштирокида Янги йил байрами муносабати билан Президентнинг совғаларини топширдилар.
Дарҳақиқат, фарзандлари соғлом юртнинг - эртаси бор. Бизнинг болажон юртимизда ҳар бир бола кўз қорачиғидек асралиб, ҳар томонлама баркамол вояга етишлари учун ардоқланади. Чунки, давлатнинг нечоғлик кучлилиги, юксалиши ундаги - болаларнинг хавфсиз бўлиши, фаровонлиги билан ўлчанади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.