ПРЕЗИДЕНТНИНГ КЎРСАТАЁТГАН ОТАЛАРЧА ҒАМҲЎРЛИГИГА фарзанд бўлиб бурчимизни ато этайлик!
Муносабат
ПРЕЗИДЕНТНИНГ КЎРСАТАЁТГАН ОТАЛАРЧА ҒАМҲЎРЛИГИГА
фарзанд бўлиб бурчимизни ато этайлик!
Соғлигимизни, оиламизни, ўзимизни, халқимизни асрайлик!
Давлатимиз раҳбари яна бир бор коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли халққа мурожаат билан чиқиб, «Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!» деган шиорга амал қилиб яшашимиз шартлигни таъкидладилар.
Дарҳақиқат, бугун бутун дунёда коронавирус пандемияси ўз кучини кўрсатмоқда. Касалликка чалинганлар сони кундан-кунга ошмоқда. Дунёнинг қатор мамлакатлари эса касалликнинг иккинчи тўлқини бошланаётганини айтмоқда.
Мамлакатимизда ҳам вирусга чалинганлар сонининг ошиши бизнинг янада масъулиятли бўлишимиз лозимлигини яъни карантин қоидаларига катъий амал қилишимиз зарурлигини ва ушбу мураккаб синовли кунларда қатъият ва жипсликда иш кўришимиз лозимлигини кўрсатмоқда.
Аммо, кўпчилигимиз карантин қоидаларига амал қилмасдан номигагина тиббий ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақламай, зарурат бўлмаса ҳам кўчаларда тўпланиб юриб, тантана ва тўйларимизни 30 киши билан нишонламай жуда кўплаб меҳмонларни таклиф этиш ҳолатлари кузатилиб, ўз соғлигимизга, яқинларимизга, халқимизга хиёнат қилаётганлигимизни билмай қоляпмиз. Чунки, бу касаллик мисоли занжирдек. Бир-бирига шундай уланадики, оқибатда катта талофат етказиши мумкин. Кўпчилигимиз эса хали ҳамон буни тушуниб етмаяпмиз.
Шу мақсадда ўз халқи учун қайғураётган Президентимиз ўз мурожаатларида “Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди. Касалликнинг бирор-бир кичик белгисини ўзингизда сездингизми, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Ўзингизча уйда даволанманг. Бу оғир оқибатларга олиб келиши, ва ниҳоят ўлим билан тугаши мумкин. Ўзингизга ва оила аъзоларингизга нисбатан бепарво ва бефарқ бўлманг! Халқимиз, оиламиз ва фарзандларимиз саломатлиги ва ҳаёти биз учун энг улуғ бойлик экан, бу ўта муҳим масалада бефарқ бўлиб, карантин талабларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Буни ҳеч ким, аввало, барча раҳбар ва мутасаддилар ҳеч қачон унутмаслиги шарт. Бугунги мураккаб вазиятда барчамиз «Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!» деган шиорга амал қилиб яшашимиз шарт”, дея таъкидладилар.
Нега энди Президент биз учун бизнинг соғлигимиз учун курашаётган бир пайтда, биз оддийгина карантин қоидаларига амал қилмаслигимиз керак. Оддийгина тиббий ниқоб тақиш, қўлни тез-тез ювиш, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, юрганда масофа сақлаш шунчалик қийинми?
Ижтимоий тармоқларда тез-тез кузатяпмиз бу вируснинг инсонга бераётган азобинию, ўзи билан олиб кетаётган кўплаб, турли ёшдаги инсонларини.
Азиз элдошлар! Ҳаёт инсонга бир маротабагина берилишини унутмайлик. Яшашимиз учун карантин қоидаларига амал қилайлик. Муҳтарам Президентимиз мамлакатимиз аҳлига мурожаатини такрор такрор ўқийлик ва хулоса қилайлик. Президентимизнинг кўрсатаётган оталарча ғамҳўрликларига, фарзанд олдидаги бурчдек мурожаатга қулоқ тутайлик ва ўз соғлигимизни, ўз боламизни, ўз оиламизни ўзимиз асрайлик!
Жамила УСМАНОВА,
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.