ПРЕЗИДЕНТИМИЗДАН МИННАТДОРМИЗ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманидаги ишсиз фуқороларга сабзавот ва полиз экинларини экиш учун 10 йил муддатга ижарага ер майдонлари ажратиб берилган эди.

Бугун ушбу ажратилган ер майдонлардан унумли фойдаланган фуқаролар сабзавот ва полиз экинларини экиб, мўл ҳосил етиштирмоқдалар.

Хусусан, “Ширин қудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаролар Азизбек Атамуратов, Ғуломжон Исломов ва Сабоҳат Собировалар ҳам 0,15 сотихдан олган ер майдонига сабзи, картошка, карам, пиёз ва памидор экинларини экдилар. Ҳозирда эса ҳосилдорлик яхши.

-Мен шу пайтгача доимий ишга эга бўлмаганман. Далада оиламиз билан пахта терганмиз. Бизга 0,15 сотихдан ер ажратилди. Ҳозирда бу ерга сабзи, карам, памидор ва пиёз экиб, мана ҳосилдорлик яхши, биринчи фойдасини олиб бошладик. Президентимизга минг раҳмат айтаман. Чунки, биз иш билан банд бўлдик, уйимизга даромад келмоқда, оиламиз билан улардан миннатдормиз, -дейди Сабоҳат Собирова.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.