Оилавий МТТ фойдаланишга топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши маълум маънода болаларни тарбия масканларига қамраш кўламини оширади.

Хусусан, бугун туманимизнинг «Мухомон» маҳалласида янги оилавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

 

Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари С.Қурязов, маҳалла нуронийлари ва ташкилот ходимлари иштирок қилди.

Якка тартибдаги тадбиркор Шавкат Болтаев томонидан иш фаолиятини бошлаган ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 50 нафар болажонларни ўз бағрига олиб, 4 нафар хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.