Оила муқаддас қўрғондир


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 


Янги ҳаётга қадам қўйган ҳар бир инсон бахтли турмуш, муҳаббат ва садоқатни кўнглига тугади. Кун келиб жуфтига ҳиёнат қилиш, можаро ва ажримлар уларнинг ҳаёлига ҳам келмайди, албатта.

Аммо, муаммолар гўзал турмушга чанг солиб, томонларнинг бир-бирига бўлган муносабатларини ўзгартирган, оилани барбод этган ҳолатлар сўнгги йилларда ажримлар сонининг кескин ортиб бораётгани инсониятни чуқурроқ мушоҳада юритишга ундайди.

 


Туманимизда ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилиб, ажрим ёқасига келиб қолган ёшларга оила муқаддаслиги тушунтирилиб, ажримлар олди олинмоқда.
Хусусан, бугун 6 та маҳалладан келган ажрим ёқасидаги оилалар билан “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси, юрист Малика Матмуратова ва ҳаракат аъзолари икки томон билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглаб, ечимини топиш натижасида ажрим ёқасига келиб қолган 6 та оиладан 3 тасининг яраштирилишига эришилди.
Албатта, оилалар мустаҳкам бўлса, болалар бахтиёр, жамият барқарор, ҳаётимиз янада фаровон бўлади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.