Очиқ мулоқот
Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими Ў.Машарипов ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари иштирокида “Фуқаролар мурожаати доимий эътиборда” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда тегишли мутасадди раҳбарлар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айлангани, ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқи, унинг манфаатлари ётганлиги, шундай экан маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатларини тинглаш, муаммоларни ўрганиш орқали ижобий ҳал қилиш лозимлиги борасида гапириб ўтилди.
Ўтказилган мулоқот давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўз таклифларини ва фикрларини билдирдилар ва керакли маълумотлар эга бўлдилар.
Очиқ мулоқотда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.