Очиқ маълумотлар


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида 2021 йилда Инвестиция  комплекси томонидан амалга оширилган ишлар  бўйича маълумотнома

  1. Инвестиция дастурлари ижросининг ҳолати таҳлили;

Ҳазорасп туманида 2021 йилда Инвестиция дастури доирасида қиймати  191.3 млрд.сўм дан иборат жами 56 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 692 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Жумладан;
           -Саноат йўналишида умумий қиймати 102.8 млрд сўмдан иборат 19 та лойиҳалар ишга тушурилиб 334 та;

- Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 23.8 млрд сўмдан иборат 10 та лойиҳалар ишга тушурилиб 82 та;

- Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 64.6 млрд сўмдан иборат 27 та лойиҳалар ишга тушурилиб 276 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Дастурнинг йўналишлар бўйича бажарилиши:

 

I.чоракда  Инвестиция дастури доирасида қиймати  22.8 млрд.сўм дан иборат жами 8 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 64 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб режа тўлиқ бажарилган.

Жумладан;
           -Саноат йўналишида умумий қиймати 1.2 млрд сўмдан иборат
1 та лойиҳалар ишга тушурилиб 15 та;

- Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 3.2 млрд сўмдан иборат 1 та лойиҳалар ишга тушурилиб 8 та;

- Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 18.3 млрд сўмдан иборат 6 та лойиҳалар ишга тушурилиб 41 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

  1. чоракда Инвестиция дастури доирасида қиймати 50.4 млрд.сўм дан иборат жами 13 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 184 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб режа тўлиқ бажарилган.

Жумладан;
           -Саноат йўналишида умумий қиймати 27.4 млрд сўмдан иборат 4 та лойиҳалар ишга тушурилиб 99 та;

- Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 6.7 млрд сўмдан иборат 3 та лойиҳалар ишга тушурилиб 28 та;

- Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати
 16.3 млрд сўмдан иборат 6 та лойиҳалар ишга тушурилиб 57 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

III.чоракда  Инвестиция дастури доирасида қиймати  64.5 млрд.сўм дан иборат жами 25 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 261 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб режа тўлиқ бажарилган.

Жумладан;
           -Саноат йўналишида умумий қиймати 40.8 млрд сўмдан иборат 9 та лойиҳалар ишга тушурилиб 95 та;

-Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати
1.2 млрд сўмдан иборат 4 та лойиҳалар ишга тушурилиб 16 та;

- Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати
 22.4 млрд сўмдан иборат 12 та лойиҳалар ишга тушурилиб 150 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

IV.чоракда Инвестиция дастури доирасида қиймати  
53.5 млрд.сўм
дан иборат жами 10 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 183 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб режа тўлиқ бажарилган.

Жумладан;
           -Саноат йўналишида умумий қиймати 33.5 млрд сўмдан иборат 5 та лойиҳалар ишга тушурилиб 125 та;

-Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати
12.5 млрд сўмдан иборат 2 та лойиҳалар ишга тушурилиб 30 та;

- Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 7.6 млрд сўмдан иборат 3 та лойиҳалар ишга тушурилиб 28 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

2022 йилда шакллантирилган Инвестиция  дастури бўйича йил якунига қадар лойиҳалар ишга туширилиб янги иш ўринлари яратилганлигини сизга маълум қиламиз

2.Туманда экспорт салоҳияти бажарилиши бўйича:

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани корхоналари томонидан 2021 йил январ-декабрь ойларида амалга оширилган экспорт ҳажмлари бўйича туманимизга Саноат маҳсулотлари  ҳамда Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 15 178 минг.долл режа қўйилган бўлиб, Ҳазорасп тумани берилган режани 15 190 минг.долл яьни 100% га  қилиб бажарилган. Ҳусусан  саноат маҳсулотларини экспорти бўйича режа 9848 минг.долл қилиб белгиланган бўлиб, амалда 9 672 минг.долл яъни 98% қилиб, қишлоқ хўжалиги бўйича режа 5 330 минг.долл қилиб белгиланган бўлиб, амалда
5 518 минг.долл яьни 104% қилиб режа ортиғи билан бажарилган.

  1. 2021 йилда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича:

2021 йилда туманда тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида жуда кўп ишлар олиб борилган бўлиб, ҳусусан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича режа 12 000 млн.АҚШ.долл қилиб белгиланган бўлиб, режа 12 040 млн. АҚШ.долл яъни 100,3 % қилиб  ортиғи билан бажарилди.

 

4.Ўзбекстон Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги”ишлаб чиқариш майдонларининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-666-сонли қарор бўйича туманидаги бўш турган бино ва ер майдонлари        тўғрисида маълумот:

Ҳудудда мавжуд бўш турган объеклар жами 255 тани ташкил қилган бўлиб, хозирда мазкур бўш турган бино ва ер майдонларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан тизимли ишлар олиб боприлмоқда.

Ҳисобот даврида  бўш турган объектлар жами 255 тани ташкил қилиниб хозирги кунгача 54 та объектлар ишга туширилиб
5,5 млрд.сўмлик инвестиция маблағлари ҳисобига 132 та янги иш ўринлари яратилди ва ушбу объектлар ҳолати бўйича доимий мониторинг олиб борилиб ва доимий равишда маълумотлар янгиланиб бормоқда.

2021 йилда 1 та бўш турган давлат мулки объектлари 500.0 млн. cўм Инвестиция киритиш орқали 15 та янги иш ўринлари яратиш мажбурияти билан самарали фойдаланиш мақсадида аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектига сотилди.

5.Ҳазорасп туманида Ёшлар кичик саноат зонасида 2021 йилда амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида
 маълумоти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан кичик саноат зоналари ташкил этилди.

  1. Ҳазорасп тумани Зиёлилар маҳалласида  4 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ушбу ажратилган  ер майдонларида янги кичик саноат зоналарини ташкил қилиш мақсадида 31 та лотни  E-IJRO  ауқцион  web сайтига жойлаштирилди .

         2.Ҳазорасп тумани  Алоқали кўл маҳалласи худудида кичик саноат зонаси ташкил қилиш  мақсадида 15 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан ёшлар учун 3 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ушбу ажратилган  ер майдонларида янги кичик саноат зоналарини ташкил қилиш мақсадида 44 та лот  ва  қолган 12 гектар майдонларида кичик саноат зонаси ташкил қилши мақсадида эса  67 та лотни лотни  E-IJRO  ауқцион  web сайтига жойлаштирилди .

         2021 йил 14 май куни Зиёлилар маҳалласида ташкил этилган кичик саноат зонасининг танлов ўтказилди. Ўтказилган маскур танлов жараёнида
18 та тадбиркорга танлов асосида ажратиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ-6243-сонли фармонига асосан ер муносабатларида тенглик ва шаффофликини таъминлаш, ерга бўлган хуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига асосан кичик саноат зоналари 2021 йил 1 август кунидан бошлаб электрон онлайн-аукционга қўйиш орқали тадбиркорларга ер майдонларини ютиб олишлари учун қўйилди.

 Мазкур ер майдонларида саноат ва хизмат корсатиш йўналишларида тадбиркорликни ривожлантириш учун  2021 йил 20 декабрь куни кичик саноат зоналаридаги ер майдонлари  электрон онлайн-аукционга  сайтига қўйилди.

Шу қўйилган ер майдонларида тадбиркорлик қилиш мақсадида
жами  15 та тадбиркор  томонидан Инвестиция шартларига асосан  электрон онлайн-аукцион web сайти орқали ютиб олинди. Қолган  ер майдонлдари
2022 йилнинг биринчи чоракидан тадиркорларни жалб қилиш мақсадида яна электрон онлайн-аукцион web сайтига қўйилишини сизга маълум қиламиз.