ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР – ТАЛАБИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР – ТАЛАБИ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 сентябрь куни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, ички имкониятлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириб, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, фермер ва деҳқонларнинг бу борадаги муаммоларини ҳал қилиб, уларга кўмаклашиш асосий вазифа экани таъкидланди.

Албатта, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратишда маҳаллаларда кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.

Туманимизда ҳам бу борада туман ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида тизимли ишлар олиб борилиб, ҳар бир маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ташкил этилиб, озиқ-овқат заҳирасини яратиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими “Истиқлол” маҳалласида  тадбиркор Қурамбой Қурбанов томонидан ташкил этилаётган музлаткич ва бу ерда олиб борилаётган жараёнлар билан танишиб, керакли тавсияларни берди.

Сўзимиз сўнгида айтмоқчимизки, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш  давр талабидир. Шундай экан, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида намунали тарзда бажариш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.