ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш  давр талабидир. Бу борада туманимизда бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, туманда гўшт маҳсулотлари заҳирасини яратиш бозорларда гўшт маҳсулотлари таннархини бир хилда ушлаб туриш учун туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан паррадачилик, чорвачилик соҳаларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чунки, гўшт саноатнинг асосий хом ашёси бўлиб, барча турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандалари ҳисобланади.

Жумладан, “Зеҳнли” маҳалласида фаолият юритаётган “Нур олтин булоқ” паррандачиликка ихтисослашган оилавий корхонаси ҳам шулар жумласидандир. Корхона раҳбари Хавожон Отабоева  бугунги кунда 16 минг бройлер товуқларини боқаётган бўлса, келгусида товуқлар сонини 50 мингдан оширишни режалаштирган.

 “Одил Жайхун” фермер хўжалиги раҳбари Комил Жонибеков эса  чорвачилик билан шуғулланиб, 200 бошга яқин қорамолларни боқиб, жорий йилда қорамоллар сонини янада ошириш борасида фаолият олиб бормоқда.

Албатта, туманимизда  аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, йил давомида асосий турдаги маҳсулотларни етказиб бериш, ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш ва инсон соғлиғи учун хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш  асосий маҳсулотлар билан ўзини ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини ифодалайди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.