ОЛИС ҲУДУД АҲОЛСИГА МАНЗИЛЛИ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ОЛИС ҲУДУД АҲОЛСИГА МАНЗИЛЛИ  ЁРДАМ  КЎРСАТИЛМОҚДА

 

Бугунги синовли даврда эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламига ҳар доимгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратишимиз ва улардан кўмагимизни аямаслигимиз лозим.

Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ҳамкорлигида  олис ҳудудлар ҳисобланган Тупроққалъа ва Саримой қишлоқларида истиқомат қилувчи 65 та оилага аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли рўйхат асосида санитар-гигиеник қоидаларига мувофиқ, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда етказиб берилди.

Ушбу ҳайрия тадбирида туман ҳокимига туман  ДХХ бошлиғи Х.Отахонов ва туман ИИБ бошлиғи Х.Машариповлар ҳамроҳлик қилдилар.