ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилди

Ҳазорасп тумани  ёшларининг келажакдаги орзу-умидлари мақсадлари уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳақида дилдан суҳбатлашиш учун бугун туман ҳокими З.Абдиримов иштирокида “Ҳоким ва  ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

 

Учрашув аввалида туман ҳокими Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш, ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга эканлигини, ёшларимиз ўзларига яратилаётган улкан имкониятлардан унумли фойдаланишлари шартлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ёшлар туман ҳокимига орзу-умидлари мақсадлари борасида гапириб, ўзларини қизиқтирган саволлари, таклифлари ҳамда муаммолари билан мурожаат қилишди.

Учрашув давомида ўз ютуқлари билан  туманимизни ривожлантириш ва юксалтириш ишига ҳисса қўшиб келаётган, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ташаббускорлик ва ташкилотчилик борасида тенгдошларига алоҳида намуна кўрсатаётган ёшларнинг катта гуруҳи туман ҳокимининг Ташаккурномалари ҳамда совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир ёшлар ижросидаги жонли куй-қўшиқлар билан давом этди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.