ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буни уларнинг чуқур билим олиши, ўзлари танлаган касбда иқтидору қобилиятини намойиш этишига яратилаётган имкониятларда ҳам кўриш мумкин.

Бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ёшларни бугунги кундаги мавжуд муаммолари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Сардор Полвоновлар ёшлар билан юзма-юз олиб борган учрашувда ёшларнинг ўз ватанига дахлдорлик ҳисси, ташаббускорлиги, янгиликка интилувчанлиги, яратувчилик иштиёқи ва бир қанча жиҳатлари яққол намоён бўлди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди. 

Туман ҳокими Ў.Машарипов мазкур таклиф ва мурожаатларни шахсан назорат қилиб ечимида амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.