ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ

 

Ҳазорасп тумани битирувчи ёшларининг келажакдаги орзу-умидлари мақсадлари уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳақида дилдан суҳбатлашиш учун бугун тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Ў.Машарипов ташаббуси билан “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

 

Учрашувда Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳотлар, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор  тўғрисида тўхталиб, битирувчи ёшларнинг келажакда юрт равнақига ҳисса қўшадиган билимли кадр бўлиб етишишларида омад тилади.

Шундан сўнг, туман ҳокими битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Улар ўзларининг орзу-умидлари мақсадлари борасида гапириб, ўзларини қизиқтирган саволлари, таклифлари ҳамда муаммолари билан мурожаат қилишди.

Туман ҳокимига айрим битирувчилар талаба бўлиш билан бир қаторда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги ҳам борлигини ва тадбиркорликларини бошлашда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар тинглангач, масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди

Ўтказилган учрашув барча битирувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.