ҲОКИМ ҚАБУЛИ
Автор:
Сабрижамил
Бугун туман ҳокимлигида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқарлар ўзини қийнаётган муаммолар бўйисча мурожаат қилдилар.
Билдирилган мурожаатларнинг кўпчилиги куз-қиш мавсуми бўйича яъни газ ва электр таъминоти бўйича бўлди. Шунингдек, моддий ёрдам, иш билан бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, ер ва бошқа масалалар бўйича бўлди.
Мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзда ҳал бўлди, ижроси маълум муддат вақт талаб этадиган мурожаатлар эса масъулларга бириктирилди ва назоратга олинди. Аҳолига муаммоларнинг ечилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.