ҲОКИМ ЁШ СПОРТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Соғлом авлодни вояга етказишда спортнинг аҳамияти жуда катта. Шу босдан спортга меҳр ҳар бир бола, ҳар қайси оила ҳаётига чуқур кириб бориши лозим. Чунки, спорт инсонни маънан ва рухан бойитиш билан бирга миллатни дунёга танитади.
Туманимизда ҳам юртимизни дунёга танитаётган спорчиларимизни шахмат бўйича гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ва Дзюдо бўйича Осиё вице-чемпиони Гулноза Матниязоваларни алоҳида айтиб ўтиш жоиз.
Шунингдек, спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам ёш спортчиларимиз чемпионатларда қатнашиб, шохсупалар сари қадам ташламоқдалар.
Жумладан, туманимизда қисқа давр ичида ёш Муай-тайчилар нафақат шаҳар, балки мамлакат миқёсдаги мусобақаларда ҳам қатнашиб, муносиб натижаларни қўлга киритмоқдалар.
Бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ана шу ёш спортчилар билан учрашди. Уларнинг эришаётган ютуқлари, муаммолари ҳамда келгуси режалари билан қизиқди.
Ҳоким учрашувда Муай-тайчи спортчи ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни тинглади ва муаммо ижроси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Яъни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатида туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган Зуҳра Матчанова ва Зафарбек Қурбанбоеваларнинг мусобақага бориб келиш ва барча зарурий ҳаражатлари туман ҳокими ҳомийлигида қопланди.
Шунингдек, туман ҳокими мураббийга иқтидорли спортсевар ёшларга эътиборни кучайтириш бўйича алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берди ҳамда туманимиздан етишиб чиқадиган иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
-Бугун туман ҳокимининг ташрифи барча спортчи ёшларимизда кўтаринки кайфият бахш этди. Айниқса, спортчиларимизни моддий қўллаб, бизга билдирган ишончларидан миннатдормиз. Бунинг учун туманимиз раҳбарига ўз ташаккуримизни билдирамиз, - дейди Муай-тай мураббийси Азамат Эгамбердиев.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.