ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ИСЛОҲОТЧИСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Давлатимиз раҳбарининг бевосита тавсияси ва ташаббуси натижасида айни вақтда республикамизнинг қатор маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Ҳазорасп туманида маҳаллаларга бириктирилган 44 нафар ҳоким ёрдамчилари ҳам ўз ишига масъулият билан ёндошиб, тизимли ишлар олиб бормоқдалар.

Хусусан ”Шодуҳуррам”  маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Фарход Олимов ҳозирги кунга қадар, ўз хизмат вазифаси доирасида маҳалладаги 640 та хонадонларни хатловдан ўтказиб, уларни тўртта тоифага бўлиб чиққан ҳолда “Online-mahalla.uz” платформасига юклаш ишларини тўлиқ якунлади. Шундан биринчи тоифага кирадиганлар 10 фоизни, иккинчи тоифага 33.9 фоизни, учунчи тоифага  30 фоизни ва тўртинчи тоифага кирадиганлар 26.1 фоизни ташкил этди.  

Бу борада ҳоким ёрдамчиси шундай дейди: - Менинг асосий вазифаларим ўз маҳалламда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалардаги жон бошига тўғри келадиган даромадни оширишдан иборат.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси  қиладиган биринчи иши асосан учинчи ва биринчи тоифага кирадиган хонадонларни чуқур ўрганган ҳолда уларнинг яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, лаёқатга эга бўлган ишсизларни ўзига тўғри келадиган ишлар билан банд қилиш, қўлидан иш келмайдиган аҳолини касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш орқали касбга йўналтириш, шу билан бирга, оиласида ўзини банд қилиш мақсадида тикувчилик дастгоҳларини олиб бериш, иссиқхоналар қуриш, хунармадчилик ва бошқа соҳаларда ўз фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида уларга тижорат банкларидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит ресурслари ҳамда субсидиялар олишларида яқиндан амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Ҳозирги кунда,  ҳоким ёрдамчиси Фарход Олимов томонидан ўз-ўзини банд қилиш мақсадида 15 оилага моддий кўмак бериш орқали 22 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Хусусан, бугун ҳам туманга бириктирилган республика вакили Д.Рўзметов  ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Т.Курязов ва ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлигида маҳаланинг “Ҳалқ сўзи” кўчасидаги кам таьминланган хонадонлар ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги оилалар билан учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Ибрагим Мадаминовнинг оилавий шароити ва иқтисодий аҳволи ўрганилиб, унга ёрдам бериш мақсадида ўзининг таклифига кўра таморқасидаги 0.5 сотих ер майдонига енгил конструкцияли иссиқхона қуриб бериш масаласи кўриб чиқилди ва ўрнатилган тартибда бандлик жамғармаси ҳисобидан шу куннинг ўзида субсидия ажратилиб, иссиқхона ўрнатиб берилди.

Мансур  Берганов билан учрашилганда у кредит масаласида мурожаат қилди ва оилавий тадбиркорлигини янада ривожлантириши учун  Халқ банки томонидан 28 миллион сўм олишида ёрдам кўрсатилди хамда маҳсулотлар етказиб бериш таъминланди.

Бунинг учун фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.