Бугунги глобаллашув жараёнларининг жадаллашувида оиланинг муқаддас эканлиги ҳар бир фуқаро онгига сингдириш борасида Ҳазорасп туманида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Ҳар бир маҳалла кесимида маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиб, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши натижасида қанчадан қанча ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг яраштирилишига эришилмоқда.
Бугун туманимиздаги “Боғи эрам” маҳалласидаги 30-сонли умумтаълим мактабида маҳалланинг фаол, кайвони онахонлару ёш оила соҳиблари билан "Оила – муқаддас даргоҳ" мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам шулар жумласидандир.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Aҳмедова, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ж.Усманова ва маҳалла ҳоким ёрдамчиси Н.Ражабовлар қатнашди ва сўзга чиқдилар.
Улар ўз сўзларида оила муқаддас қўрғон эканлигини таъкидлаб, фарзандлар тарбияси, қайнона-келин муносабатлари ва сабр-қаноат тўғрисидаги ҳаётий тажрибалари асосида мисоллар келтириб, гапириб ўтдилар.
Давра суҳбати савол-жавоблар тарзида давом этиб, қатнашувчиларда катта тассуротлар қолдирди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.