ОЧИҚ СУД


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Маълумки, давлатимизда инсонпарварлик ақидалари устувор бўлганлиги учун ҳам бугунги кунда кўпчилик жиноят содир қилган шахслар жазони ижро этиш жойларидан муддатидан илгари шартли равишда ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилиб, жазони ижро этиш жойларидан озод қилиниб, эмин эркин ўз оиласи бағрига қайтиб келиб, суд томонидан тайинланган жазонинг қолган қисмини Пробация хизматида ўтаб келмоқдалар.

2023 йил 24 август куни жазо муқаррарлигини таъминлаш, маҳкумлар онгида қонунга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш борасида жиноят ишлари бўйича Хазорасп тумани суди билан ҳамкорликда сайёр суд йиғилиши ўтказилди.

Суд жараёнида Хазорасп тумани Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган Хазорасп тумани ИИБ пробация хисобида турган 7 нафар Тупроққалъа тумани ИИБ пробация хисобида назорат турган 4 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан бир мунча енгилроқ жазо қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси  Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан улар тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.

Ўтказилаётган сайёр судлар маҳкумлар онгида қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, меҳнатга, ижтимоий турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантириш тизимини такомиллаштиришда ўзининг ижобий самарасини беради.