ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик  кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга обод бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради. Бугунги кун Ҳазорасп туманидаги кўпгина маҳаллаларда бу борада  кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл”, “Янгибозор”  маҳаллаларида бўлиб, ободонлаштириш ишлари билан танишди ва маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан учрашиб, ҳар биримиз ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашишимиз, бу борада ишларни  жадаллик билан олиб боришимиз лозимлигини ва ҳар бир фуқаро ўз хонадони олди кўча маданиятига эътибор қаратиши зарурлиги борасида гапириб ўтди.

Дарҳақиқат, эрта тонгдан гўзаллик ва нафосат уфуриб турган атроф-муҳитни кўрсангиз дилингиз яйрайди. Кайфиятингиз кўтарилиб, яшашга бўлган муҳаббатингиз янада ошади.

-Биз оиламиз билан доимо теварак-атрофимизни ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратамиз. Хонадонимиз олди кўчаларга арчалар, гуллар экиб, бошқаларга ибрат, ўрнак  бўлишга интиламиз. Бугун туман ҳокимининг жон куйдириб, ободонлаштириш ишларида янада фаол бўлишга чорлашлари бу бизнинг чиройли яшашимиз учун қилинаётган эътибор деб биламан. Шу боисдан ҳамиша туман аҳли учун қайғураётган, гўзаллик ободликка чорлаётган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз,-дейди Раматжон Матназаров.

Албатта, маҳалладаги ободонлаштириш ишларида ҳамжиҳатлик, бирдамлик билан ёндошилса, ҳар биримизнинг маҳалламиз обод ва кўркам бўлади.

 

 Жамила УСМАНОВА,

Ҳазорасп туман ҳокими Матбуот котиби.