ОБОД МАҲАЛЛА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

 

Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов иштирокида Ҳазорасп туманидаги “Қиртепа” маҳалласи штабида семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоятдаги барча туман ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарлари қатнашдилар.

Семинар давомида вилоят ҳокими “Обод маҳалла” дастури доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида гапириб ўтди ва “Қиртепа” маҳалласида олиб борилаётган ишлар намуна тарзида кўрсатилди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари маҳаллада амалга оширилаётган жараёнлар билан танишдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.