НИЛУФАР ЁҚУББОЕВА – ХОРАЗМНИНГ БИРИНЧИ АЁЛЛАР ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Муболаға эмас, ҳазорасплик опа-ука шахматчилар, яъни халқаро аёллар мастери Нилуфар Ёқуббоева ва гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев нафақат Хоразм воҳасининг, умуман, мамлакатимизнинг таниқли, кучли ва эъзозли шахматчиларидан ҳисобланади.
Маълумки, ўтган йили Нилуфар бир неча халқаро турнирда аёллар гроссмейстери талабини бажарган эди. Ниҳоят, Ўзбекистон шахмат федерациясининг расмий телеграм каналига кўра, FIDE (Халқаро шахмат федерацияси) қарорига биноан, ҳамюртимизга АЁЛЛАР ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕРИ унвони берилган.
Воҳамизнинг илк халқаро аёллар гроссмейстери Нилуфар Ёқуббоевани юксак унвон билан самимий қутлаб, шахматчимизга келгуси мусобақаларда янада юқори кўрсаткичларга эришишини тилаб қоламиз.

Ҳзорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.