НАВРЎЗ - ТИНЧЛИК ВА ФАРОВОНЛИК БАЙРАМИ
Ўлкамизда баҳор фасли. Атрофда ажиб манзаралар барқ уриб, табиат уйғонмоқда. Баҳор ҳавосидан қалбларга тароват, илиқлик югурмоқда. Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимиз бўйлаб, Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.
Хусусан, Ҳазорасп туманининг барча маҳаллаларида ўтказилаётган миллий байрамимиз барчанинг қалбига эзгу мақсад, ниятлар, шоду хуррамлик бахш этмоқда.
1-сектор ҳудудида жойлашган “Обод” маҳалла дастурига тушган “Алоқали кўл” маҳалласида ўтказилган бугунги байрам тадбирига маҳаллада фаол иштирок этаётган соҳа ходимлари, ҳашарчилар ва аҳоли таклиф қилинди ҳамда уларга байрам дастурхони ёзилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Ўктам Машарипов сўзга чиқиб, халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча тасаввурлари, қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган, қадим-қадим замонлардан буён элимиз ардоқлаб, улуғлаб келаётган Наврўз байрами билан барчани қутлади.
Шундан сўнг, “Аёллар дафари”да турувчи аёлларнинг 6 нафар фарзандларига мактаб формалари топширилди ва туман маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.
Байрам барчага кўтаринки кайфият улашди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.