Мурожаат: Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов иштирокида.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПФ-29-сон Фармон, ПҚ-31 ва ПҚ-62-сонли) фармон ва қарорлари асосида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозимига номзодлар суҳбатдан ўтказилди ва уларнинг орасидан бугунги кун ислоҳотларини туб моҳиятини тушунадиган маҳаллани дарди билан яшаб уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган, билимли, тажрибали, ташаббускорлиги ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлган

номзодлар танлаб олиниб, туманнинг  44 та маҳалласига ҳоким ёрдамчилари тайинланди.

 

Натижада, Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Маҳаллабай” ишлашнинг янги вертикал тизими жойларда ўз самарасини бериб келмоқда.

Ҳоким ёрдамчиларини иш фаолиятларини самарали ташкил қилиш ва уларга зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида ҳар бир ҳоким ёрдамчиси учун ўзига бириктирилган маҳаллани маҳалла фуқаролар йиғини биносидан алоҳида хона ажратилиб, моддий-техника ва замонавий ахборот воситалари билан тўлиқ таъминланди (жумладан: мебель ва жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет алоқаси, ва ҳ.к).

Ҳоким ёрдамчилари томонидан дастлаб маҳаллалардаги барча хонадонлар хатловдан ўтказилди ва ўрганиш натижасида 34564 та хонадонлар иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди.

биринчи тоифа – даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 8,6 фоиз (2 956 та);;

иккинчи тоифа – доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 51,2 фоиз(17 696 та);

учинчи тоифа – ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 8,5 фоиз (2 954 та);

тўртинчи тоифа – иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 31,7 фоиз (10 958 та) ташкил этмоқда.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари томонидан хонадонларда ўтказилган сўровнома натижалари бўйича аҳолидан қуйидагича талаб ва истаклар билдирилган. Яъни,

Меҳнатга лаёқатли ишсизлар 7281 нафар;

Ишлаш истаги мавжуд меҳнатга лаёқатли ишсизлар 2714 нафар;

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагидаги хонадонлар аъзолари 533 нафар;

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хонадонлар аъзолари 274 нафар;

Субсидия олиш истагидагилар 293 нафар;

Кооперация асосида ишлашни истаганлар 167 нафар;

Ногиронлиги мавжуд хонадонлар аъзолари 2510 нафар, шундан, 1-гуруҳ 488 нафар, 2-гуруҳ 1679 нафар, 3-гуруҳ 343 нафарни ташкил қилиши аниқланди.

  1. Ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2022 йил январь-апрель ойларида 1746 нафар фуқароларнинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.

526 нафари (251 та) корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринларига доимий иш жойларига жойлаштирилди, 2537 нафари ўзини-ўзи банд қилган сифатида расмийлаштирилди ва 293 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида жами: 267 нафар фуқароларни шундан, 168 нафари касб-ҳунарга ва 99 нафари тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.

  1. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 651 та лойиҳага 16,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди ва 651 та янги иш ўринлари яратилди.
  • Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 280 та фуқарога 939,4 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди.
  1. 183 та юридик шахс ва 308 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда 85 нафар фуқаро ҳунармандчилик уюшмасига аъзо қилинди.
  2. Ерларни ижрага бериш мақсадида вилоятда 396,9 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари 2 518 та лотларга бўлиниб, аукционга чиқарилди, 2 518 та лот (100,0 фоиз) бўйича танлов ғолиблар аниқланиб, 396,9 гектар фуқароларга ажратилди.

Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳар бир маҳаллада ўз фаолиятини бошлаган ҳоким ёрдамчилари юртимизда "Инсон қадри учун" тамойили асосида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг бошида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг, халқимизнинг ишончини оқлашда сидқидилдан меҳнат қиладилар.