Мирзо Улуғбек ворислари танлови
Бугун тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда туманда ўтказилган саралаш босқичида тест синовларидан 120 дан юқори балл тўплаган ёшлар иштирок қилдилар.
Ушбу танловда ёшлар ўзларининг янги лойиҳа ва режаларини кўргазмали тақдимот тарзида намойиш этдилар.
Танлов иштирокчиларининг илмий техник ижодкорлиги, лойиҳанинг долзарблиги, танлов иштирокчисининг ихтирочилик қобилияти, инновацион фаоллиги, интилувчанлиги ва амалга оширилаётган ҳамда таклиф этилаётган лойиҳалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Ғолиблар туман ҳокимининг ўринбосари С.Қурёзов иштирокида тақдирланди ва ғолибларнинг ҳар бирига 1 350 000 сўмлик сертификатлар топширилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.