Миллий либос – ўзлигимиз рамзи.
Миллий маданиятни тарғиб қилиш, халқ қадриятларини асраш ва эстетик дидни юксалтириш мақсадида юртимизда ҳар жума куни давлат муассасаларида Миллий либослар Куни нишонланади. Ушбу кунда хизмат формаси талаб этилмайдиган ходимларга анъанавий ўзбек кийимларини кийиш тавсия этилади.
Жумладан, бугун Ҳазорасп туман ҳокимлигида мазкур челенж ўтказилди. Тадбир туман ҳокими М.Абдуллаев ташаббускорлигида барча ходимлар миллий либосларда қатнашиб, ўзларининг миллийликка бўлган эҳтиромларини намоён этдилар.
Челенжлар халқимиз маданияти ва миллий урф-одатларини асрашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий либослар нафақат анъанавий кийим сифатида, балки халқимизнинг тарихи ва қадриятлари рамзи сифатида ҳам хизмат қилади.
Миллий либослар челенжи авлодлар ўртасидаги маданий меросни сақлаш ва келажакка етказишда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу саъй-ҳаракатлар миллийликни асраб-авайлаш йўлидаги яна бир қадамдир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати