Ментал арифметика ғолиблари
Ўқувчи-ёшларнинг мантиқий, ижодий фикрлаш, фотографик хотираларини ривожлантириш ва математика фанига қизиқишларини оширишда ментал арифметика муҳим аҳамият касб этади.
Туманимизда ҳам бунга алоҳида аҳамият қаратилиб, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ментал арифметика тўгараклари фаолият юритиб турибди.
Бунинг самарасини ментал арифметика Халқаро олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллаб қайтган ўқувчиларимиз мисолида айтишимиз мумкин.
Хусусан, Дубайда бўлиб ўтган Халқаро олимпиадада қатнашган 5-сонли мактаб ўқувчилари М.Матризаева, Ф.Жангирова, Ҳ. Худойберганов, М.Озодова, А.Рахмонберганов, А.Ҳабибуллаев, 4-сонли мактаб ўқувчиси М.Шариповлар ҳамда МТТ тарбияланувчилари А.Жуманиёзова, А.Ҳабибуллаевлар бизнинг фахримиздир.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирга таклиф қилинган иштирокчиларни туман ҳокими ўринбосари С.Қурязов муборакбод қилиб, Ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.