дейди Мадрахим Баҳоуддинов
Мадрахим Баҳоуддинов 47 ёшни қаршилаган. 1-гуруҳ ногирони бўлсада оила даромадига даромад қўшиш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланади. Яъни тикув машиналарини олиб, эркаклар кийимларини тикишни йўлга қўяди. Қилаётган ишидан мамнун Мадраҳимни кўпчиликка ўрнак қилиб кўрсатса арзийди.
Бу ҳақда у шундай дейди:
-Мен ҳаракатни яхши кўраман. Шунинг учун ўзимни иш билан банд қилдим. Кийим тикиб оиламга ёрдам бердим. Бундан кам бўлмадик. Олдинига “Тико” автомашинасини олдик, кейинчалик эса “Тико”ни “Спарк” автомашинасига айлантирдик. "Ҳаракатда-баракат", деганлари шу бўлса керак. Мен гоҳида баъзи тўрт мучаси соғ инсонлардан хафа бўлиб кетаман. Кам таъминланганман, ёрдам беринг, дея боқимандага айланиб қолишади. “Берганга қуш тўймас”, деганларидек ҳаракат қилишимиз лозим. Юртимизда бирор иш билан шуғулланиб, ўз бандлигини таъминлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Тинч кунимизга, соғ-омонлигимизга шукроналар қилишимиз лозим.
Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимиз осуда. Тадбиркорлик қилиш учун барча шароитлар яратилган. Шундай экан, ҳар биримиз берилган имкониятлардан самарали фойдаланмоғимиз ва Мадрахим Баҳоуддиновдек ҳаракатдан тўхтамаслигимиз лозим.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.