Сайёр қабул: МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ - АҲОЛИ МАМНУНЛИГИДА АКС ЭТМОҚДА
Ҳазорасп тумани ҳокими У.Машарипов 1-сектор ҳудудида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида аҳоли ва ўқитувчилар билан сайёр қабул ўтказди.
Қабул жараёнида туман ҳокими фуқаролар мурожаатини тингланиш билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Фуқаролар ўзларини қизиқтирган савол ва муаммолари бўйича мурожаат қилдилар. Мурожаатлар газ, электр таъминоти, йўллар таъмири, боғча ташкил этиш, ичимлик суви, бандлик ва бошқа масалалар бўйича бўлиб, мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши бўйича назоратга олинди.
Шунингдек, “Шуҳрат” медали соҳибаси Ф.Бобожонова Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси тўғрисида ўз фикрини билдириб, ўқитувчиларга қаратилаётган бу эътибор, устозларни янада ташаббускорлик, тиришқоқлик ва жонкуярлик билан ишлашга масъулиятли бўлишга ундаётгани ва туман ҳокимининг доимий тарзда келиб, аҳоли ва ўқитувчилар билан самимий, очиқ мулоқот олиб борлаётганидан миннатдор эканлигини айтиб ўтди.
Дарҳақиқат, туман ҳокимининг доимий тарзда фуқаролар билан учрашиб, муаммоларнинг ҳал этилиши борасида олиб бораётган ижобий ишлари самараси аҳолининг ҳаётда мамнун яшашида ўз аксини кўрсатмоқда.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.