МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига Ҳазорасп тумани, “Паҳлавон Махмуд” маҳалласида яшовчи фуқаро Барно Раҳмонова томонидан уй-жой масаласида мурожаат келиб тушади. Мурожаатда фуқаро “ҳозирги кунда ижарада ўтиргани, ҳозирча туғишдан олдинги ва кейинги таътилда ўтирганлигини, уй олишда” ёрдам сўраганлиги баён этилади.
Мурожаат юзасидан , “Паҳлавон Махмуд” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосари фуқаро уйига бориб, у билан суҳбат олиб боришади. Суҳбат давомида Барно Раҳмонова 51-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаши, турмуш ўртоғи "HAZORASP TEKSTIL"да ишлаши, қаромоғида 2 нафар фарзанди борлиги, ижарада туришгани ва турур жойга муҳтожлиги аниқланади. Мурожаат юзасидан 2021 йил имтиёзли намунавий турар жойлар қурилиши режалаштирилгани, турар жойга муҳтожлар рўйхатга киритилиб, 2021 йилда туман комиссияси томонидан ўрганилиб жой билан таъминланиши тушунтирилади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.