МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп туман ҳокимлиги Мурожаат ботига “Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, “Карвак” қишлоғида катта жанжал, газ муоммоси, бугун аҳвол чатоқ” деган видеохабар келиб тушди.
Ушбу видеохабар тегишли мутасадди ташкилотлар билан тезкорликда ўрганилди ва “Янгиобод” маҳалласида газ баллон билан боғлиқ муаммоли ҳолат аниқланиб, муаммо тезликда бартараф этилди ва фуқаролар газ баллон билан таъминланиши йўлга қўйилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.