МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ЁШЛАР НИГОҲИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида тематик синфлар фойдаланишга топширилди

 

       Мудофаа Вазирлиги қўшинларида ёшларни она юртга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, ҳарбий хизматчилар иштирокида учрашувлар, ватанпарварлик машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, Ҳазорасп туманида жойлашган  10- сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳарбий маъмурий сектор раҳбарлари, ҳамкорликдаги давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ҳамда ўқувчи ёшлар учун ҳарбий-ватанпарвалик фестивали ўтказилди.

 

Фестивал аввалида мактаб ўқувчилари учун Турон Қоплони Жалолиддин Мангуберди ва Буюк Соҳибқирон Амир Темур каби буюк бобокалонларимизнинг қаҳрамонликлари, жанг санъати, жасорати ва Ватанпарварлиги акс эттирилган тематик синфлар замонавий тарғибот воситалари ва ўша даврга ҳос анжом аслаҳалар билан  жиҳозланиб фойдаланишга топширилди.

Шундан сўнг “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви  ташкиллаштирилди. Учрашув давомида қўшинлар қўмондони полковник Журъат Якубов ёшлар билан ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашиб, ёшларимиз келажакда ватанимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшишларига ишонч билидирди. Эртамиз эгалари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишиб, етарлича жавоблар олишди.

Фестивал доирасида сўз олганлар Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган улкан имтиёз ва имкониятлар, улардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида фикр юритиб, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир ёш учун шарафли ва масъулиятли касбга айланиб улгурганлигини таъкидлаб ўтишди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган ҳарбий оркестр чиқишлари, фахрий қоровул, қўл-жанги кўргазмаси ва мусиқий чиқишлар барчада илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир якунда спорт мусобақалари ва беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилган танлов ғолиблари, фаол ёшлар ҳамда фаҳрий устоз мураббийларга Қўшинлар Қўмондонининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг барча соҳалари учун фидойи, мард ва садоқатли кадрлар заҳирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.