МЕДИЯ ТУР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида “Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида медия тур ташкил этилди.

Медия тур давомида туманда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналарида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Хусусан, иштирокчилар «Ҳазорасп текстиль» МЧЖ корхонасида бўлиб, уларнинг фаолияти, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва жараёнлари ва келгусида яна 500 иш ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилиши, амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.  

Медия тур иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.