МАТБУОТ_АНЖУМАНИ
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ж.Рўзимов иштирокида “Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил якунлари ва галдаги режалар” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Ж.Рўзимов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил якунлари ва амалга оширилиши белгиланган галдаги вазифалар борасида батафсил маълумот бериб ўтди. Анжуман қизғин фикрлар алмашинуви ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар ва ўз таклифларини билдирдилар.
Матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосарлари, туман ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.