МАҚСАД – ФУҚАРОЛАР ИҚТИСОДИНИ КЎТАРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
Коронавирус пандемияси даврида Ҳазорасп туманида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Темир дафтар”га рўйхатга олинган оилаларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, камбағалликдан чиқариш мақсадида кредит ҳисобидан қорамол, қўй тарқатилиб, томорқасида иссиқхоналар қуриб берилмоқда. Шунингдек, бепул паррандалар ҳам тарқатилди. Қолаверса, камбағал оилаларнинг кўпчилик аъзолари мавсумий ва доимий ишга жойлаштирилди.
Юқорида амалга оширилган хайрли ишлар ҳисобига бугунги кунда Карвак қишлоғи “Шовот” ва “Юқори шовот” маҳаллаларидаги “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 39 та оила камбағалликдан чиқарилди. Қолган оилаларни ҳам йил якунига қадар “Темир дафтар”дан чиқаришга астойдил бел боғланган, -дейди ушбу жараёнларда қатнашган туман ҳокими мутахассиси С. Абдуллаев, "Шовот" МФЙ раиси С.Ражабовалар.
– Биз оилада 4 нафармиз. Турмуш ўртоғим, мен ва 2 нафар фарзандим бор. Мен ҳам турмуш ўртоғим ҳам ҳеч қаерда ишламас эдик. Ҳозирда иккаламиз ҳам иш билан таъминландик. Бундан ташқари менга тикув машинасини ҳам беришди. Ҳозирда иқтисодимиз кўнгилдагидек. Бунинг учун ўз халқини ўйлаётган Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Шахноза Кенжаева.
Дарҳақиқат, пандемия даврида камбағал оилаларга кўрсатилаётган ёрдам туфайли бугун фуқароларимиз ўз иқтисодини ўнглаб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланмоқдалар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.