МАҚСАД – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги "Боғу-роғлар” маҳалласида яшовчи кам таъминланган ва ишсиз фуқароларга шу маҳаллада фаолият юритиб келаётган "Бекёз-Жуманиёз” фермер хўжалиги томонидан кооперация асосида 10 та оиланинг ҳар бирига биттадан қорамол берилди.
Бугун бизнинг оиламизга ёрдам сифатида кооперация асосида қорамол берилди. Бундан жуда хурсандман. Чунки, мен қорамолга эга бўлдим, сутини эса сотаман ва ушбу берилган ёрдамдан унумли фойдаланиб, оилам даромадига ўз хиссамни қўшаман. Бунинг учун мен аввало Президентимизга раҳмат айтаман. Қолаверса, туман ҳокимидан ва  бизга қорамол берган "Бекёз-Жуманиёз” фермер хўжалиги раҳбаридан миннатдорман, - дейди Гулчеҳра Матмуротова.
Албатта, бугунги пандемия даврида  ҳар бир одам, ҳар бир оила фаровонлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир.